Кун тарихи: 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни
- 15.03.2019 07:37
- 639
- Сиёсат

1983 йилдан буён ушбу сана бутун дунёда Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади.
1985 йил 9 апрелда БМТ Бош ассамблеяси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазасининг асосий тамойиллари қабул қилинган.
Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Асосий Қонунимизнинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлиги принципи ўз ифодасини топган. Шунингдек, истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- Кеча, 18:02
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- Кеча, 17:55
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Кеча, 17:30
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Кеча, 11:50
- Жамият