Куй-қўшиқлар ўзбек ва озар халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиради

Бугун Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги маданий марказ томонидан ташкил этилаётган гала-концерт иштирокчилари Самарқанд шаҳрига келди.

Самарқанд темирйўл вокзалида меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов кутиб олди.

Ташриф буюрган санъаткорлар орасида Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ғолиблари, Озарбайжон халқ артисти Самира Иманова, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артистлар Забит Набизода, Парвиз Гасимов ва Соҳиб Пошшозода бор. Улар самарқандлик куй-қўшиқ ихлосмандларига ўз санъатларини намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз: Бугун соат 15.00 да Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида озарбайжонлик санъаткорлар иштирокида гала-концерт ўтказилади.

Ҳусан Элтоев.