“Ласетти” йўловчи автобус билан тўқнашди

Бугун, 15 август куни пойтахтнинг Амир Темур кўчасида 93-йўналишда қатновчи “Мерседес-Бенц-ЛФ” русумли автобус ҳамда “Ласетти” русумли енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

ЙТҲга енгил автомобилнинг ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белгисига тўлиқ амал қилмагани сабаб бўлган. Яъни, автомобиль чап тарафдан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбормай ўнгга бурилиши натижасида автобусга урилган. Бундан ташқари светофор устунига ҳам зарар етказган.

Ҳодиса туфайли жабрланган ва вафот этганлар йўқ.