Маданий мерос объектлари реставрациясида хорижий тажриба муҳим
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Президентимиз ташаббуси билан университетга айлантирилганига икки йил тўлди.
Шундан сўнг олийгоҳимизда университет мақомига мос, халқаро таълим дастурлари асосида ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Жумладан, архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартлар асосида трансформация қилиш, таълим жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида университетда маданий мерос объектларини асраш факультети ташкил этилди.
Яқинда университет ректори Чидем Туркйилмаз таклифига кўра, Туркиянинг тажрибали мутахассислари Пекгўз Ҳайдар, Пекгўз Эбру Самарқандда бўлиб, маданий мерос объектларини асраш факультети профессор-ўқитувчилари, докторант, магистрант ва талабаларига бир ой давомида Амир Тимур мақбараси атрофидаги маҳаллалар, тураржойларнинг типалологияси, конструкцияси, архитектураси, интерерлари, экстрерлари ўрганиш, реставрация қилиш, консервациялаш, лойиҳа таклифлари устида ишлаш бўйича ўз тажрибаларини ўртоқлашди.
Олимжон ЎРОҚОВ,
СамДАҚУ маданий мерос кафедраси мудири.