Маҳаллий йўналишдаги автобуслар қатнови учун қандай талаблар бор?
Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби қуйидагича:
➖ Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.
➖ Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади.
➖ Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди.
➖ Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларда ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.
➖ Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (учтадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно).
➖ Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчаларининг фаолият юритишлари тақиқланади (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно).