Макронга қарши миллион: Франция президенти норозилик намойишлари туфайли мамлакатни тарк этди
Пенсия ислоҳотидан ғазабланган французлар бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаш эълон қилди. Одамлар қатъиятли. Лекин ҳукумат ҳам таслим бўлмоқчи эмас.
«Шу баҳонада» ислоҳот
Франциядаги пенсия тизими чалкаш - турли касблар учун қирқдан ортиқ вариант бор.
«Ислоҳот айнан тизимни соддалаштириш учун зарур. Бирлаштириш қоғозбозликни минималлаштиради, кўпчиётган бюрократик аппаратни жиловлайди», тушунтирди Эммануэл Макрон.
Бироқ, пенсия ёши ва иш стажи ошиб бормоқда. Шу боис Макроннинг “оптималлаштириш” режалари бошиданоқ маъқул келмади. Президент иккинчи муддатга умид қилиб, вазиятни юмшатишга ҳаракат қилди ва жараённи мажбурламади.
Ўтган йилги сайловлардаги ғалаба ҳукуматнинг қўлини бўшатгани аниқ. 31 декабрда эса давлат раҳбари ислоҳот бошланганини эълон қилди. Ўн кундан кейин Бош вазир Элизабет Борн ҳукумати ўзининг асосий қоидаларини эълон қилди. Ва бу жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.
Кўпроқ ишлаш, камроқ маош олиш
Биринчидан, пенсия ёши икки йилга оширилиб, 64 ёшга етказилди.
Иккинчидан, тўлиқ ажратмаларсиз пенсия учун 43 (ҳозирча 42) йиллик иш стажи талаб қилинади. Яъни, расмий равишда ва узлуксиз – 21 йил ишлаш керак.
Макрон ва Борн аҳолини ишонтиришга ҳаракат қилди: буларнинг барчаси айнан ҳозир эмас - иш стажи 2027 йилгача, пенсия ёши 2030 йилгача оширилади. Бундан ташқари, улар энг кам пенсия миқдорини ойига 1200 еврога (ҳозир - 1100) оширадилар. Аммо французлар тинчланмади. Саккизта йирик касаба уюшмаси умуммиллий иш ташлаш ва кенг кўламли норозилик намойишлари бошлашга қарор қилди.
Уч турдаги қаршилик
19 январь куни «синов» иш ташлаш бўлиб ўтди. Эрталабдан транспорт алоқаси деярли фалаж бўлди, мактаблар ва олий ўқув юртларининг кўплаб ўқитувчилари ишга келмади. Нефтчилар ҳам шундай қилишди. Шифокорлар декабрь ойи охиридан бери иш ташлашмоқда.
Франция Демократик Меҳнат Конфедерацияси CFDT - миллий касаба уюшмалари маркази норозилик намойишлари муваффақиятли ўтганини айтди. Ва бу фақат бошланиши эди.
26-27 январь кунлари 48 соатлик иш ташлаш, 6-8 февралда эса ислоҳот тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга юборилганида уч кунлик иш ташлаш режалаштирилган. Айрим касаба уюшмалари 31 январь куни ҳам акциялар уюштириши кутилмоқда.
Энди "сариқ жилетли" йўқ
2018 йилдан фарқли ўлароқ, французлар турли фракцияларда кўчаларга чиққан бўлса, энди CFDT ўзини бирлаштирувчи куч деб даъво қилмоқда.
Расмийлар махсус техника ёрдамида “сариқ жилетли"лар ҳаракатини бостирди. Шу боис касаба уюшмалари «жилет»лар билан ҳар қандай ассоциациянинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ, бу расмийлар яна кескинлашмаслигига кафолат бермайди. Ҳукумат, албатта, намойишчилар тарафида эканини тушунади, буни французларнинг 68 фоизи ислоҳотга қаршилигини кўрсатган сўровлар тасдиқлайди. "Иш ташлаш ҳуқуқи бор, намойиш қилиш ҳуқуқи бор", деб тан олади Борн.
Шу билан бирга, Макрон ишончли куч ресурсига эга. Ахир, агар оддий французлар учун иш стажи 43 йилга кўтарилса, полиция учун 30 дан кам бўлиб қолаверади-да. Шунинг учун улар намойишчиларга қўшилишга шошилмаяпти. 19 январь куни эса баъзилари ҳатто кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишган. 40 га яқин киши ҳибсга олинган.
Миллионлаб норозилик ва эҳтиёткор ён бериш
Қанча одам иш ташлашга тайёрлигини айтиш қийин, деб ёзади Le Monde. Ҳукумат вазминлик билан иш тутса, намойишчиларнинг «жасорати» кучаяди. Аммо қаттиқ чоралар Макронга қарши ўйнайди. Ҳатто "синов" акцияларига камида бир миллион одам қўшилган, буни Ички ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлаган.
Лоран Бергер февраль ойига қадар оммавий ҳаракатлар ошишини кутмоқда. Унинг CGTдаги ҳамкасби Филипп Мартинез "миллионлаб" намойишчиларга умид қилмоқда. Мамлакатда камида 200 та "йиғилиш пункти" очилди - бу 2018 ва 2019 йилларда содир бўлган стихияли воқеалардан ҳозирги ташкилотчилик фарқини яққол кўрсатади.
Ҳукумат эса аллақачон Давлат кенгашига пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасининг иккинчи вариантини тақдим этган. Маҳаллий журналистлар танишган матн биринчисидан икки баробар узунроқ. Иловаларда, хусусан, турли ижтимоий таъминот бўлимларининг молиявий баланслари ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд. Аммо энг муҳими, ҳужжатда илк бор таъкидланишича, айни вақтда инновациялар қиймати потенциал иқтисоддан каттароқ бўлади.
Макрон норозилик авжига чиққан пайтда Барселонага ташриф буюрган бўлса-да, ҳукумат пенсия ислоҳотини давом эттиришига ишонтирди, унинг риторикасида янги ноталар жаранглади. Президентнинг сўзларига кўра, ўзгаришлар “мулоқот” билан кечиши ва энг аввало, “адолатли ва масъулиятли” бўлиши керак.
Г.Холдорова тайёрлади.