Март ойида диаметри 1 километрдан каттароқ астероид Ерга яқин масофада учиб ўтади

Kейинги ойда учиб ўтадиган ушбу космик тош NASA томонидан «потенциал хавфли» деб топилган бўлиб, унинг ҳаракатланиши мутахассислар томонидан диққат билан кузатиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Express.

Маълум бўлишича, 21 март куни 231937 (2001 ФО32) номли номаълум космик тош сайёрамизга яқинлашиб келади. Унинг диаметри узунлиги камида 1024 метрни ташкил қилади.

Хабарга кўра, космик тош қуёш тизими орқали секундига 34,4 километр ёки соатига 123 000 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтмоқда. Ушбу астероид ердан хавфсиз равишда 5.3 ойлик масофада (ЛД) ўтади. Маълумот учун, бир ЛД 384,317 километрни ташкил этади.

«Бироқ «потенциал хавфли» атамаси астероид айни вақтда ерга хавф туғдиришини англатмайди. Аксинча, бу келажакда Қуёш тизимининг чизиғидан бирида астероид ер билан тўқнашиши мумкин, деган фикрни англатади», дейилади хабарда.

NASA хулосасига кўра, ўтаётган 2001 ФО32 огоҳлантириш сифатида хизмат қилиши керак, чунки кенглиги 1 километрга тенг бўлган астероид сайёрамиз бўйлаб тартибсизликни келтириб чиқариши мумкин.