Махачқалъа аэропортида тартибсизлик: асосий воқеалар
- 30.10.2023 09:35
- 84
- Хориж
Тель-Авивдан самолёт учиб келгунга қадар аэропортга юзлаб одамлар йиғилган. Бу телеграм-каналларда аэропортдаги йиғинда иштирок этиш ва бино яқинидаги машиналарни текшириш ҳақида хабарлар тарқалганидан кейин содир бўлган.
Оломон аэропортдан чиқиб кетаётган машиналарни тўхтатган. У ерда бўлганларнинг паспортлари текширилган.
Тез орада тўпланганлар яҳудийларга қарши чақириқлар билан аэропорт биносига бостириб кирган. Кейинроқ улар учиш-қўниш йўлагига чиқиб кетишган.
Доғистон бўйича Тергов қўмитаси оммавий тартибсизликлар уюштириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
Одамлар камида ярим тунгача аэропорт ҳудудида бўлган. Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги полиция ва тинч аҳоли ўртасида 20 дан ортиқ жароҳатланганлар борлиги ҳақида маълум қилган.
Махачқалъа аэропортида вазият барқарорлашгани муносабати билан Федерал ҳаво транспорти агентлиги самолётларни қабул қилиш учун вақтинча ёпилиш муддатини 31 октябргача қисқартирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа