Махсус поезд рейси орқали Самарадан 938 нафар юртдошимиз олиб келинди

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 938 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Маълумот учун: Ўзбекистонлик 4,2 мингдан ортиқ муҳожир Россиянинг Самара вилоятидаги вақтинчалик яшаш пунктида тўпланиб қолган. Лагерда маъмурий ва тиббий чодирлар бор. Сув етказиб бериш, озиқ-овқат ва зарурий буюмларнинг савдоси йўлга қўйилган.