МБ аҳолини фирибгар телеграм канали пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирди
- 22.01.2020 16:05
- 347
- Жамият
Марказий банк аҳолини фирибгар телеграм каналлар пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирди.
Хабарда "MARKAZIY BANK AKSIYASI" сарлавҳаси билан "ЗАКАЗ_МУИ" деб номланган телеграмм-каналда тарқатилаётган ахборот Марказий банкнинг коммуникацион каналларига алоқаси йўқлиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслиги билдирилган.
Шунингдек, расмий ташкилот номидан ноқонуний фаолият юритилиши амалдаги қонунчиликнинг қўпол бузилиши ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилиши маълум қилинган.
Теглар:
Марказий банк
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа