Мен таҳсил олган Самарқанд давлат университети 600 ёшга тўлди!

Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бу Марказий Осиёдаги энг қадимги ва йирик олий таълим муассасаларидан биридир! Ҳамид Олимжон, Уйғун, Миртемир, Усмон Носир, Ҳабиб Юсуфий, Шароф Рашидов, Асқад Мухтор каби ўнлаб ижодкорлар ҳамда давлат, маданият ва фан арбоблари мана шу университетда таҳсил олиб, вояга етганлар, эл-юрт ҳурматини қозонганлар.

Мен ҳам мана шундай муқаддас олийгоҳда таҳсил олганимдан ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Университет том маънода ҳаётимда бурилиш ясади. Бу даргоҳда олинган таълим, устозлар заҳмати ижодкор бўлиб етишишимда, китобхонлар эътиборига тушишимда муҳим аҳамият касб этди. Мен илк ҳикоямни шу даргоҳда ўқиётган кезларим – талабалик давримда қоғозга туширдим ва йиллар ўтгани сайин Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Улуғбек Ҳамдам, Собир Ўнар, Луқмон Бўрихон, Қўчқор Норқобил, Абдуқаюм Йўлдош каби асримизнинг қатор етакчи адиблари эътиборини қозондим. Бу менинг бахтим деб айта оламан!
СамДУ – менинг университетим, менинг фахрим!

Холиёр Сафаров, ёзувчи,
“Ўзбекистон тарихи”
телеканали катта муҳаррири.