Метро қурилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан пул берилди
- 19.12.2019 16:33
- 454
- Ҳодиса
Бугун, Ҳукумат комиссиясининг топшириғига биноан Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилиш майдончасида тупроқнинг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларининг ҳар бирига 100 миллион сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, марҳумларнинг дафн маросимларини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмак бериш топширилган.
“Инсон ҳаёти бебаҳо ва яқинларини йўқотган оилаларнинг ушбу тузатиб бўлмайдиган йўқотишларини ҳеч қандай моддий ёрдам қопламайди. Ўз номимдан шуни ваъда қиламанки, биз фожиали вафот этганларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз.
Юрагим тузатиб бўлмайдиган йўқотишдан қайғу ва ҳамдардликка тўла. Хотирамизда маҳрум бўлганлар ҳар доим биз учун ўз яқинларига кўп яхшиликлар қилган ҳақиқий қаҳрамонлар бўлиб қоладилар!”, дея "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ходимлари ва ўзи номидан ҳамдардлик билдирган жамият раиси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа