Москва Киевга зарба берган тақдирда, Қўшма Штатлар қатъий жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди
Гап бошқа нарсалар қаторида, Россия-Украина чегарасида вазият кескинлашган тақдирда Россияга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган кенг кўламли санкциялар ҳақида бормоқда. Улар иқтисодий, молиявий ва ҳарбий соҳаларга таъсир қилиши мумкин.
Шунингдек, Украина масалалари унинг иштирокисиз ҳал этилмаслиги қайд этилди, Оқ уйда ўтган Америка ва Украина президентлари ўртасидаги музокаралар якунида. Бундан ташқари, Жо Байден Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.
Ўз навбатида, президент Владимир Зеленский Америка етакчиси билан телефон орқали мулоқот чоғида Европада тинчликни таъминлаш, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик бўйича биргаликдаги ҳаракатлар, шунингдек, Киевнинг ички сиёсати масалалари муҳокама қилинганини айтди. Хусусан, мамлакатдаги ислоҳотлар ва олигархларга қарши кураш ҳақида сўз юритилди.
Аввалроқ Жо Байден Россия президенти билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган эди. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, чекловлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бутунлай узилишига олиб келиши мумкин.