Москвада XIX аср охиридан бери энг кучли ёмғир, Италияда 19 сантиметрли дўл ёғди
- 27.07.2023 10:25
- 40
- Хориж
Бир неча соат ичида 46 миллиметргача ёққан ёмғир ҳақида пойтахт коммунал хўжалик мажмуасининг Телеграм-каналида маълум қилинади.
Аввалги рекорд 1894 йил 26 июлда қайд этилган.
Синоптикларнинг фикрича, кучли ёмғир яқин кунларда тўхтамайди. Шаҳар хизматлари юқори шай ҳолатда ишлашда давом этади, маҳаллий транспорт ҳаракати қийинлашган, метро бекатлари вестибюлларини сув босган, кўчаларда ўнлаб машиналар сув остида қолган.
Италия шимолида ёққан дўл эса Европа рекордини янгилади – айрим муз парчалар диаметри 19 сантиметрдан ошгани айтилмоқда.
Теглар:
Миср
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа