Муносабат: Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум ёшларга янги қурилаётган уйлардан квартиралар берилади

Аввалроқ “Вилоят халқ таълими бошқармаси: тегишли қарор чиққан бўлса-да, 81 нафар ёшларга уй-жой берилган эмас” сарлавҳали хабар эълон қилинган эди. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур масала бўйича айни вақтдаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Zarnewsʼда эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли қарорига мувофиқ 99 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан қарорлар чиқарилган ва бугунги кунда жами 18 нафарига уй-жой берилган.

Қолган 81 нафар ёшлар учун ҳам янги қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан хонадонлар ажратилган. Ушбу уйлар қуриб битказилиб, аҳолига фойдаланиш учун топширилган вақтда уларга ҳам берилиши режалаштирилган”, дейди вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.