Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мурманскдаги меҳнат муҳожирларини рўйхатга олиш оммавий рад этилмоқда

Россия Ички Ишлар Вазирлигининг Мурманск шаҳар Миграция ишлари бошқармаси бу вилоятга ишлашга келган, яшаб, ишлаб юрган меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишни оммавий рад этмоқда.

Бу ҳақда "Мигрант" минтақавий жамоат ташкилотининг раиси Фарида Кордашова маълум қилаяпти, деб хабар бермоқда nuz.uz.

«Сўнгги кунларда Мурманскда юрган меҳнат муҳожирлари ўртасида ваҳима тарқалди. Бунга сабаб Мурманск шаҳар Миграция ишлари бошқармаси ходимлари ҳеч кимнинг аризасини қабул қилмаяпти ва бунга ёзма рад жавобини ҳам бермаяпти", дейди муҳожирлардан бири. 

"Шундай йўл билан улар айни соҳадаги коррупцияни урчитиб, меҳнат муҳожирларига рўйхатга қўйиш қоғозини сотиб, бунинг оқибатида улардан пул йиғиб олишни мўлжаллаяпти", дейди ижтимоий фаоллардан бири бўлган аёл.