Мутолаа: Қаерларда эдинг, Баҳор?
- Қаерларда юрибсан?
Бунга жавобан бепарво кулги эшитилди.
- Сендан сўраяпман, қаерда эдинг? Бу ақлга сиғмайди, биз уни кечалари ухламасдан, хавотирланиб кутиб ўтирсагу, у ҳатто қаерда ким билан юришини айтмаса...
Баҳор бошидаги момақаймоқ гулчамбарини тузатди ва яна кулиб юборди.
- Айтганча, ҳозир март ойининг охири! Бўсағада апрель тайёр туриши керак. У қаерда экан?
Табиат қўлини стол тагига қўйиб юбориб, болакай апрелни қулоғидан тортиб чиқарди.
- Мен кимга сен баҳорнинг илиқ ойисан, март опангнинг ёнида бўлиб тур, деб айтганман? Қаердан келди бу қор? Буни ким сизларга ўртатган ахир? - табиат баҳорга юзланди.
- Мени қўйиб юборинг, она! – Ахир ҳали вақтим бор- ку. Апрель қочишга уринганди, лекин табиат унинг қулоғини янада қаттиқроқ буради.
- Сизлардан сўраяпман, қорни қаердан олдингиз?
- Ана ундан! – Апрель оппоқ мўйнали пальтога ўралган Қишга ишора қилди ва сирғаниб чиқиб яна стол остига ўтириб олди. У ердан у табиатга кўрсатмасдан бошқаларга қараб тилини чиқарди.
- Сен ҳозир қаерда бўлишинг керак? – Табиат жаҳл билан қишга қаради. – Қайси ярим шарда?
- У ерга боришни истамайман! – Қиш ғурур билан оқимтир бошини кўтарди. – У ерда ҳозир ёмғирли мавсум, қор йўқ, нохуш ҳаво бўлиб ётибди...
- Истамаймиш! Ҳамма кўчатларимни музлатиб қўймоқчимисан? Биламан, бу сенга жуда ёқади. Тезда лаш-лушларингни йиғ-да, Жанубий ярим шарга йўл ол! Ярим соатдан кейин бу ерда руҳинг ҳам қолмасин. Агар ўжарлик қиламан десанг, бутун ер шарини қамраб оладиган иссиқликни ёқишим мумкин. Лойларда абад пилчиллаб юрасан.
Иложи қолмаган Қиш хафа бўлди, лекин тайёрланиш учун итоаткорона хонадан чиқиб кетди.
- Хўш, сен-чи? – Она Баҳорга бармоғини бигиз қилди. – Бир ҳафта ичида ҳамма нарсани гуллатиб қўясан. Кўпроқ яшиллик қўш. Ёмғирларингни камайтир! Мен ҳали картошка экишим керак.
Баҳор яна кулиб юборди ва эшик ортидан яширинча бошини чиқариб қараб турган майга кўз қисиб қўйди. Буни пайқаган апрель унга ҳали шошмаслигига ишора қилиб, муштини кўрсатиб, орқага қайтишга мажбур қилди.
- Сен аҳмоқсан, - деди апрелнинг орқасига эмаклаб келган кичкинагина ёз. - Шунга ҳам ақлинг етмайдими? Қизларга гул бериш керак. Баҳорга гул бер, бўлмаса у сени четлаб майга ўтиб кетади.
Апрель бир зум ўйланди, бармоқларини эгиб, нималарнидир санади ва орқасидаги катта қопни чиқариб олди. Қопни очиб, ундаги кичкина илиқ қуёш, бир гулдаста бойчечаклар, бир уюм ширадор барглар ва гуллаётган нилуфарни чиқара бошлади.
Баҳор жилмайиб, ишва билан сочларини тузатди...
Узоқдаги метеорологлар қошларин чимириб, бошларини қашиб ҳавонинг кескин исий бошлаганини тушунтира олмай турарди.
Баҳор сари сизларни Баҳора бошлади.