Музокара: Толибон – Европа Иттифоқи
- 13.10.2021 10:31
- 135
- Хориж
Кеча, 12 октябрь куни Қатар пойтахти Дохада Европа Иттифоқи ва Толибон ҳаракати вакиллари учрашди.
Музокарада гап Афғонистонда ҳукуматни қўлга олган Толибон ҳаракатининг расмий эътирофи ҳақида бормади. Унда мамлакатни тарк этишни истаган одамларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, шунингдек, гуманитар ёрдамга йўл очиш ва аёллар ҳуқуқлари асосий масала бўлди.
Европа Иттифоқи, шунингдек, Афғонистон террорчилар бошпанасига айланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Европа делегациясининг таркиб ва мансаби маълум қилинмади.
Шу билан бирга, ҳукумат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи айтганидек, Толибон "бошқа давлатлар билан ижобий муносабатлар ўрнатмоқчи, чунки бу Афғонистонни беқарорликдан қутқариши мумкин".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа