“Нарпай кўчаси – Кимёгарлар қўрғони” йўналишидаги трамвай йўли қурилишида дарахтларга зиён етказилмайди
- 28.10.2019 17:56
- 551
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасидан, Кимёгарлар қўрғонигача бўлган масофада янги қурилиши лойиҳалаштирилган автомобиль ва трамвай йўли ёқасидаги мавжуд дарахтларни хатловдан ўтказиш ишларини якунига етказди.
Хатлов даврида 138 дона чинор, 174 дона арча, 94 дона ясин, 91 дона клён, 39 дона каштан, 102 дона ёнғоқ, 219 дона тут ҳамда 360 дона ҳар хил турдаги мевали дарахтлар рўйхатга олинди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад лойиҳа ишларини амалга ошириш жараёнида ҳеч бир дарахтга зиён етказмасдан, уларни сақлаб қолишдан иборат.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.