Нарпайда ўз хонадонида 11 ва 47 туп "каннабис" гиёҳванд ўсимлигини ўстираётган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

15 июнь куни соат 15:00 ларда Самарқанд вилояти ИИБ жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай тумани ҳудудида ўтказилган "Қорадори - 2021" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида тумандаги Бойғозон қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Я.Р.нинг яшаш уйи, ёрдамчи хўжалик хоналари ва экин майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Тадбир давомида Я.Р.нинг яшаш хонадонидаги қурилиши битмаган бино ичидан ва экин майдонларидан жами 11 туп "каннабис" гиёҳванд ўсимлиги топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шу куни соат Нарпай тумани Қорахитой қишлоғида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Т.Ж.нинг яшаш уйи, ёрдамчи хўжалик хоналари ва экин майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонининг экин майдонидан 47 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги топилиб, тегишли тартида ҳужжатлаштирилиб олинди.

ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра (https://iiv.uz/news/qoradori-2021-tezkor-profilaktik-tadbiri-samarqand-viloyatida-davom-etmoqda), мазкур ҳолатлар юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.