Нарпайдаги 4 та мактаб ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилгани аниқланди

2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 28 та ҳолатда мажбурий меҳнатга жалб этиш аниқланди, деб хабар берди Меҳнат вазирлиги.

Айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий жарималар қўлланилди.

Ушбу мажбурий меҳнат ҳолатларида асосан мансабдор шахслар томонидан ходимларини ўзларининг хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга мажбуран жалб этганлиги аниқланди.

Жумладан, Самарқанд вилояти Нарпай тумани халқ таълими бўлими мудири 2020 йил 22 май куни тумандаги 1, 10, 12, 22-умумий ўрта таълим мактабларида мактаб директорларига мактаб ҳожатхоналарини ходимларга таъмирлашни буюрган.