Нашанинг пулига боласини даволатармиш
Ургут туманида истиқомат қилувчи А.И. ҳамда Ҳ.С. Қорақалпоғистонга кетаётган вақтида тўхтатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда уларнинг автомобилидан 90 грамга яқин героин ҳамда 200 грамга яқин опий гиёҳвандлик воситалари топилди.
Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Ҳуқуқ-тартибот идораларида олиб борилган сўроқ давомида улар қилмишидан пушаймонлигини билдириб, хусусан, Ҳ.С. автоуловининг йўловчи ўриндиғи қисмидаги ёстиқча ичида 13 грамга яқин опий борлигини маълум қилди. А.И. эса яшаш хонадонидаги молхонада яна 381 грамм заҳриқотилни яшираётганига иқрор бўлди. Суд жиноятни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, жиноятчиларга 9 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Қизиқ жиҳати, суд мажлисида ўзига нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўраган А.И. бу қинғирликни фарзандини даволатиш учун қилганини айтди. Ўзиз ўйлаб кўринг, унинг бу баҳонаси бошқаларнинг умрини заҳарлаш учун асос бўладими? Балки оиласидаги бахтсизликнинг асл сабабчиси унинг ўзидир. Хулоса қилиш сиздан.