Нега баъзи тўтиқушлар гапиради, бошқалари эса гапира олмайди?
- 11.06.2023 19:21
- 77
- Ўқинг, қизиқ!
Деярли барча тўтиқушлар инсон нутқига тақлид қилиши мумкин, аммо кичик турларининг ўрганиш қулайлиги, ўрганилган сўзлар сони имконияти анча паст.
Бу уларнинг мутлақ кичкина мия ҳажми билан боғлиқ. Турлардаги индивидуал фарқларга келсак, улар биринчи навбатда қуш ўсган соғлом муҳитга боғлиқ. Ёшлигидан қариндошларидан ажратилган ва фақат одамлар билан мулоқотда бўлган тўтиқушларнинг сўз ўрганиши осон ва муваффақиятлироқ кечади. Муайян бир қушнинг индивидуал қобилиятлари, хушмуомалалиги ва бошқа кўп нарсалар ҳам муҳим.
Қушлар ўртасида сўз бойлигига эга бўлган мисли кўрилмаган чемпион Пак тўтиқушининг ажойиб қобилиятлари ҳатто "Гиннеснинг рекордлар китоби"да қайд этилган: у 1728 та инглизча сўз ўрганиб, мазмунли иборалар ясашни биларди. Тегишли ёзув тўтиқушнинг ўлимидан сўнг 1995 йилда киритилган. Пак 1994 йилда вафот этганди.
Баҳора тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Кеча, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Кеча, 15:11
- Мутолаа