Нега "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Москвадан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси нархини кўтарди?
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов ушбу саволга жавоб берди:
➖ Хориждан ўзбекистонлик фуқароларни олиб келиш учун ташкиллаштирилаётган чартер рейслар учун аввалида авиачипталар нархи минимал тарифдан ошмаслиги белгиланган эди.
2020 йилнинг апрель-май ойи бошларида Ўзбекистонга парвоз учун чипталарни минимал тарифларда сотиш салбий молиявий натижага олиб келди (йўловчиларни ташиш фақат қайтиш йўналишида амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, чипталарни минимал тарифлар бўйича сотиш икки йўналишдаги рейсларнинг ҳаражатларини қоплаши имконсиз).
Компания томонидан 2020 йилнинг 23 майига қадар амалга оширилган рейсларга чипталар минимал тарифлар бўйича сотилган. Мисол учун, “Москва – Тошкент” йўналиши учун чипталар нархи 148 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг 23 майидан 1 июнига қадар 204 АҚШ долларини, 1 июндан 7 июнга қадар 289 АҚШ долларини, 8 июндан 21 июнга қадар 322 АҚШ долларини ташкил этган.