Нега учувчилар соқол қўймайди?
Йиллар давомида инсоннинг асосий орзуларидан бири қуш каби учишни ўрганиш бўлиб келган. Бу ният 1903 йилда Америкалик Орвил Райт биринчи парвозини амалга оширганида ҳақиқатга айланди. Парвоз давомида у 12 сонияда 37 метрни учиб ўтди. Шу воқеадан кейин авиация ўз тараққиётида катта ютуқларга эришди ва энди ҳаётимизни ҳаво қатновисиз тасаввур қила олмаймиз.
1. Ҳарбий учувчилар ипак рўмол кийган
Авиация энди ривожлана бошлаган пайтларда учувчилар ўзи билан бирга ипак рўмол олиб юрарди. Бироқ бу ушбу касбнинг зарурати эди. Гап шундаки, махсус кийим ёқаси шунчалик қаттиқ эдики, бошнинг тез-тез бурилишида учувчилар бўйни қонга шилинарди. Ипак рўмоллар эса терини ишқаланишдан асраган.
2. Самолёт салонидаги салқинлик бизнинг фойдамизга хизмат қилади
Эътибор берган бўлсангиз, баъзилар парвоз пайтида кўпинча адёлга ўралиб ўтиради. Ҳатто дераза ташқарисида ёз бўлса-да, ўзимиз билан иссиқроқ кийим олмаганимиздан афсусланамиз. Салондаги салқин ҳарорат авиакомпания бошқарувчилари томонидан иситиш тизимини тежаш мақсадида эмас, балки йўловчилар соғлиғи учун хизмат қилади. Чунки самолёт кўтарилиб, босим алмашганда мавжуд паст ҳарорат гипоксия (танада кислороднинг камайиши) хавфини камайтиради.
3. Учувчиларга соқол қўйиш мумкин эмас
Аминмизки, сиз бирорта соқол қўйган учувчини учратмагансиз. Уларга соқол қўйиш тақиқланган. Бунинг сабаби фавқулодда вазиятда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун қўлидан келганини қилиши зарур бўлган учувчининг юзида кислород ниқоби жуда мос туриши керак. Бошқаларга ёрдам бериш учун у ўз ҳушида бўлиши зарур.
4. Парвозларнинг кечикишидан ходимлар ҳам азият чекади
Парвозингиз кечиктирилган бўлса, стюард ва стюардессаларни айблашга шошилманг. Бу вазият бортга хизмат кўрсатадиган ходимлар учун ҳам ноқулайлик туғдиради ва парвозни кутиш учун сарфланган вақт фақат қисман қопланади.
5. Бошқарув пайтида учувчи самолёт панелидан четланса бўлади
Улар ҳатто ҳожатхонага ҳам бориши мумкин. Бу ҳолда стюардесса иккинчи учувчининг ҳолатини кузатиш учун унинг ўрнига ўтиради. Мабодо иккинчи учувчи тўсатдан касал бўлиб қолса, у кимнидир ёрдамга чақириши керак бўлади.
6. “Кўчадан келган” одам самолётни қўндира олмайди
Голливуд фильмларида гарчи йўловчилар орасида террорчилардан халос қиладиган қаҳрамон топилиб, самолётни қўндириб дунёни қутқаришини кўрсатишмасин, билмаган оддий одам самолётни қўндира олмайди. Бу йиллар давомида ўрганиладиган бутун бир фан.
7. Бироз қизиқарли статистика
- ҳар йили 5 миллиард киши авиакомпаниялар хизматидан фойдаланади.
- ҳар икки сонияда дунёда битта самолёт учади ва битта самолёт қўнади.
- ҳар куни дунё бўйлаб 3 миллионга яқин одам самолётда учади. Шу билан бирга дунё аҳолисининг атиги 5 фоизи самолётда парвоз қилган.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.