Нобель мукофотини олишдан бош тортган кишилар

Улар ўз рад этишларини қандай изоҳлаган?


Нобель мукофоти қандай пайдо бўлди?

5 человек отказавшихся от Нобелевской премии. Кто они и чем объясняли свой отказ?

Бадавлат одамлар ҳар доим олим ва ёзувчилар ютуқларидан завқланиб келган, шунинг учун кашфиётларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг дунё тараққиётига қўшган ҳиссаси учун мукофотлар беришга қарор қилинган. Альфред Нобель (динамит ихтирочиси) шундай бадавлат одамларнинг бири эди. У инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган даҳолар учун жамғарма ташкил этиш тўғрисида васиятнома ёзди. Шунга кўра 1900 йилнинг 29 июнида 31 миллион крон миқдорида Нобель жамғармаси ташкил этилди. Мукофот ҳар йили физика, кимё, физиология, тиббиёт, адабиёт, шунингдек, тинчликпарварлик соҳасидаги ютуқлар учун берилади.
Халқаро нуфузга эга ва муносиб молиявий ёрдам кўрсатадиган мукофотни олишдан бош тортган даҳолар бор. Бу одамлар кимлар ва нега улар ўзларига берилган бу “илтифот”ни рад этишди?

Лев Толстой – “Пуллар фақат бахтсизлик келтириши мумкин”
Буюк ёзувчи мукофот ташкил этилган биринчи йилдаёқ номзод бўлиши мумкин эди. Бироқ 1901 йилда Швеция академиясининг котиби Карл Вирсен Толстойнинг қарашлари ва унинг “ибтидоий турмуш тарзини” танқид қилиб, унинг номзодини “кесиб” ташлади. Тан бериш керак, бу борада кўплаб бошқа фикрда бўлган шведлар топилди: ёзувчилар илмий жамоатчилиги шов-шув кўтарди, шундан сўнг Лев Николаевич 1902-1905 йилларда кетма-кет 4 марта мукофот номзоди бўлди.

5 человек отказавшихся от Нобелевской премии. Кто они и чем объясняли свой отказ?

Бундан ташқари, буюк рус ёзувчиси Тинчлик учун Нобель мукофотига уч марта номзод этилган. Мукофот атрофидаги бу шов-шувларнинг барчаси Толстойга ёқмади. 1906 йилнинг кузидаги навбатдаги тақдимот арафасида у фин ёзувчиси Ярнефель орқали шведларга ўзига берилиши мумкин бўлган мукофотдан воз кечишини етказишини сўради. Толстой фикрини назарга олган қўмита ўша йили 150 000 швед кронасини италиялик адабиётшунос Кардуччига берди. Лев Николаевич эса бу ҳақда “пуллар фақат бахтсизлик келтириши мумкин” деб ёзган эди.

Герхард Домагк – Гитлер рухсат бермади
1935 йилда Нобель қўмитаси нацизмнинг жиноий обрўсига зарба бериб, Тинчлик мукофотини Германиядаги нацистлар режимини очиқ танқид қилган Карл фон Осецкийга берди. Бунга жавобан Германия раҳбарияти ўз олимлари ва ижодкорларига Нобель мукофотини олишни расман тақиқлаб қўйди. Тоталитар машинага қарши чиқиш қийин эди, шунинг учун ўша даврдаги немис лауреатлари мукофотлардан воз кечишга мажбур бўлишди.

5 человек отказавшихся от Нобелевской премии. Кто они и чем объясняли свой отказ?

Айниқса, 1939 йилда хавфли паразитларга қарши курашда ёрдам берадиган пронтозил препаратининг антибактериал хусусиятлари бўйича ўз даврида инқилобий тадқиқотлар олиб борган немис бактериологи, физиология ва тиббиёт бўйича лауреат Герхард Домагк жиддий жабр кўрди. Нацистлар тузуми босими остида у мукофотдан воз кечишга ва ҳатто бир ҳафта ҳибсда ўтиришга мажбур бўлди. Герхард ўзининг муносиб мукофотини Иккинчи жаҳон урушидан кейин олди, бироқ даъво муддати тугаганлиги сабаб белгиланган пул унга тегмади.

Ле Дик Тхо – ғалаба қарор топмагунча

1960 йилларнинг охири ва 1970 йил бошларида сайёрадаги энг хавфли нуқта Вьетнам урушида (камида 1 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган) совуқ урушнинг иккала блоки ҳам - АҚШ Жанубий Вьетнамни, СССР ва Хитой эса Шимолни қўллаб-қувватлаб ичкарилади. 1968 йилда Қўшма Штатлар президенти вазифасини бажаришга киришган Ричард Никсон америкалик аскарларни қайтариб, урушни тугатишга қарор қилди. Америкаликлар музокаралар столига ўтиришга қарор қилишди ва 1973 йилда Парижда сулҳ шартномаси имзоланди. Айнан шу битим АҚШнинг Вьетнам урушидаги иштирокига чек қўйди.

5 человек отказавшихся от Нобелевской премии. Кто они и чем объясняли свой отказ?

Ўша йили АҚШ давлат котиби Киссинжер ва вьетнамлик дипломат Ле Дик Хо “Можарони ҳал қилишда биргаликдаги ҳаракати учун” Тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлди. Дик тез орада Парижда имзоланган шартнома урушга хотима бермаганини айтиб, мукофотдан воз кечди. Чунки Жанубий Вьетнамнинг америкапараст режими ҳали ҳам шимолликларга қарши кураш олиб борарди. Охир-оқибат 1975 йилда Вьетнам Республикачи кучлари ғалаба қозонди. Ватанидаги тинчлик Ле Дик Хо учун Нобель мукофотидан ҳам муҳимроқ бўлиб чиқди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.