Номусга тегиш билан боғлиқ жиноят иши ҳужжатлари судга юборилди
- 05.01.2021 18:54
- 500
- Жиноят ва жазо
Фуқаро Ж.У. вояга етмаган Ш.М. нинг номусига теккани ҳолати бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Фуқаро Ж.У. Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан, шунингдек, у билан бирга бўлган фуқаролар А. ва Ш. Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан айбланган.
5 январь куни терговга оид барча жиноят иши ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли судлов органига юборилди.
Теглар:
зўрлаш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа