Нуробод туманида ҳайвонот боғи борлигини биласизми? (фото)
Нуробод туманининг Жом маҳалласида 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли қурилиш ободонлаштириш ишлари амалга оширилган эди.
Олиб борилган бунёдкорлик ишлари одамларга ўзгача шижоат бағишлаб, ҳудудда кун сайин янгиланиш, ўзгариш кузатилмоқда. Ана шундай ижобий ўзгаришлардан бирини ушбу маҳаллада яшовчи Ёрматовлар оиласи амалга оширди.
Гап шундаки, Нурбек Ёрматовнинг ташаббуси билан “Жом замини зиёси” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, туманда ягона ҳисобланган ҳайвонот боғини барпо этилди.
Боғда бугунги кунда 15 га яқин ҳайвонот турлари ҳамда 20 турдан ортиқ қушларнинг парваришланмоқда.
Н.Ёрматовнинг таъкидлашича, ушбу ҳайвонот боғи туман аҳолиси ва ҳудудга ташриф буюраётган меҳмонларга Ўрта Осиёда кам учрайдиган флора ва фауна дунёсидан хабардор бўлишга имконият яратади.