Нурободда барча мактаблар 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолият бошлайди. Бунга етарли асос борми?

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўнинчи сессиясида шу масала муҳокама қилинди.

Сессияда туман халқ таълими бўлими мудири Р.Тўраевнинг қайд этишича, Нуробод туманида 76 та умумий ўрта таълим мактабларининг 75 таси янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилган. Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3,37 миллиард сўмлик мукаммал қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган 41-умумий ўрта таълим мактаби 14 сентябрга фойдаланишга топширилади.

Тумандаги 51 та мактаб ёки 67,1 фоизи таълим масканида таълим 2 сменада ташкил этилган. Жорий йилда туман маҳаллий бюджетидан ажратилган 879 миллион 300 минг сўм маблағ эвазига ўқувчилар сони кўп бўлган 5 та мактабда қўшимча бино, 446 миллион 320 минг сўм маблағ эвазига 5 та мактаб филиаллари қурилган.

Куз-қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси билан иситиладиган барча муассасалар учун 978 тонна кўмир ва брикет кўмир ёқилғиси (100 фоиз) кўмир ёқилғиси (100 %) билан таъминланган. Жами 133 минг 428 дона дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар навбатма-навбат етказиб берилмоқда.

Тумандаги барча мактабларда дарс жараёнларини ташкил этиш юзасидан жадваллари ҳамда ўқувчилар кириш-чиқиш ҳамда ҳаракатланиш схемалари ишлаб чиқилган. Педагогларининг COVID-19 вирусини аниқлаш бўйича ПЗР тестларида 43 нафар ходимларнинг натижаси мусбат эканлиги аниқланиб, етишмайдиган мутахассисларни қоплаш мақсадида туман халқ таълими бўлими услубчиларини жалб этиш режалаштирилди.

Мактаблар 144 та пирометр воситаси, 440 та дозаторлар, 13535 литр антисептик ва кам таъминланган оила фарзандларига 133 минг 80 та тиббий ниқобларлар билан таъминланган.

Қуввати ва ўқувчи сонидан келиб чиқиб, мактабларга 56 нафар туман халқ таълими бўлими, 6 нафар туман ҳокимлиги, 76 нафар тиббиёт ходимлари, 26 нафар СЭО маркази, 37 нафардан ички ишлар ходимлари ва 37 нафар маҳалла вакиллари бириктирилган.

Ўқувчиларни таълим жараёнига жалб қилиш борасида 31 минг 817 (99 фоиз) ота-оналар билан ўтказилган мулоқотда 24 минг 799 минг нафари (77фоиз) анъанавий таълим шаклини, 7 минг 18 минг нафари (22 фоиз) эса масофавий таълим шаклини танлаган.

Мактаблар фаолиятлари туман СЭО марказлари томонидан ўрганилиб, ижобий хулосалар берилган. Шунга асосан 2020 йил 14 сентябрда барча умумий ўрта таълим мактабларни очиш бўйича тайёр ҳолатга келтирилган.

Сессия ишида амалга ошираётган ишлар натижадорлиги депутатлар томонидан қониқарли деб топилиб, 14 сентябрдан тумандаги барча мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошланишини ёқлаб овоз берилган.