Нурободда яраланган ноёб қуш асраб қолинди
- 06.01.2022 19:25
- 343
- Самарқанд
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати Zarnews`га мазкур воқеа ҳақида хабар қилди.
Маълум бўлишича, Нуробод тумани "Пўлатчи" маҳалласида яшовчи фуқаро И.Хўжамбердиев 1 январь куни туманнинг "Юксалиш" маҳалласи ҳудудида қўй боқиб юрганида ўнг қаноти яраланган укки (Филин) қушини топиб олган ва уйига олиб борган.
Фуқаро эртаси куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган.
Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Нуробод туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспексияси давлат инспекторлари И.Хўжамбердиевнинг хонадонига боришди.
Ноёб қуш Нуробод туманидаги "Жом замин зиёси" ҳайвонот боғига парвариш қилиш учун топширилди. Ҳозирги вақтда укки қушнинг аҳволи қониқарли ҳолатда. У тез орада яна табиат қўйнига қўйиб юборилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 46 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!