Чумчуқлар нега йўқолиб кетяпти?
Ўрта ва катта ёшлилар яхши билади, бир пайтлар инсонларга энг яқин яшовчи қуш турларидан бири чумчуқлар эди.
Масалан, бундан 10-15 йиллар аввал ҳам қишлоқ жойларда чумчуқлар шу қадар кўп эдики, одамлар мевали дарахт ё донли экинларини улардан ҳимоя қилиш учун махсус тадбирларни ўйлаб топишарди (рогатка, дала ўртасида одамга ўхшаб кийинтирилган таёқ (қўриқчи)ни эсланг).
Эшитганим, Ўзбекистонда уларнинг ҳинд чумчуғи, дала чумчуқ, қора томоқ чумчуқ номли турлари учрайди.
Аммо охирги йилларда қачон қишлоққа борсам эътибор беряпман, чумчуқлар кескин камайиб кетгандек. Бошқа вилоятларга қилган сафарларимда ҳам қизиқиб кўрдим, чумчуқларни учратиш деярли имконсиз бўлиб қолган.
Бу уларга қарши курашда фойдаланилган кимёвий, биологик кураш чоралари таъсирими ё афғон майнаси, зағизғонлар (олашақшақ) турлараро курашда устун келганми, ишқилиб биз қушларнинг бир турини йўқотиб қўйгандекмиз.
Адашмасам, Ўзбекистон Қизил китобига ҳали чумчуқлар ҳақида маълумот киритилмаган.
Экология вазирлиги зоологларга таянган ҳолда қушларнинг шу тури бўйича ўрганиш ўтказса бўларкан. Балки чумчуқлар аллақачон кириши керакдир бу китобга?
Илёс Сафаров.