Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда замонавий автобошбекат фойдаланишга топширилди

Нуробод туман марказида автобошбекат қуриб, фойдаланишга топширилди.

Автобошбекатда ўнлаб йўналишлар бўйича туман қишлоқлари, Самарқанд шаҳри ҳамда шаҳарлараро қатновчи автобус ва такси хизмати йўлга қўйилган.

Эътиборлиси, бу ерда ҳайдовчилар ва йўловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Хусусан, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хонаси, кутиш зали, она ва бола хонаси, меҳмонхона ва овқатланиш жойи ташкил этилиб, зарур анжомлар билан жиҳозланган.

Бу ерда ташкил қилинган автобусларга чиқиш ва тушириш перронларида ногиронларнинг эҳтиёжлари ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш мақсадида автобошбекатда видеокузатув камералари орқали назорат ўрнатилган.