Нурободнинг обод қишлоқлари ичимлик суви билан таъминланди
- 01.09.2019 10:46
- 129
- Самарқанд

Нуробод туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносиб кутиб олинди. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.
Аҳамиятлиси, байрам олдидан “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган Наврўз, Улус ва Ҳалқобод маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 та сув иншооти фойдаланишга топширилди. Улардан иккитаси янги қурилган, биттаси эса реконструкциядан чиқарилган сув иншоотларидир. Ушбу сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1934,9 миллион сўм маблағ сарфланиб, ҳудуддаги 10 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлашган ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Теглар:
ичимлик суви
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар
- 53 дақиқа аввал
- Долзарб
Никоҳдан ўтишда тиббий кўрик бекор қилинмади
- 3 соат аввал
- Саломатлик
Дабдабали тўй катталарга керакми, ёшларга?
- Кеча, 17:38
- Жамият
Телефон – энага, интернет – тарбиячи(ми?)
- Кеча, 17:34
- Жамият