Самарқандда ободонлаштириш ишларига ҳар ой қарийб миллиард сўм ажратилади. Бироқ...

Вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасининг бир ойлик иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш учун бюджетдан 950 миллион сўм маблағ ажратилади.

Бошқарма ишчиларининг бир ойлик иш ҳақи ўртача 1 миллион 157 минг сўмни ташкил этади.

Айни пайтда бошқарма балансида 109 та (шундан 44 та янги техникалар, 42 та юк автомашинаси ҳамда 23 та таъмирталаб, носоз) техникалар мавжуд.

Бундан ташқари, жорий йил 1 октябрь ҳолатига бошқарманинг ташкилот ва корхоналардан жами 988 миллион сўм кредитор қарздорлиги бор. Хусусан, гул ва дарахт кўчатлари учун 812 миллион сўм, бўёқ маҳсулотлари, урналар хариди, майса ҳамда дарахтларни дорилаш учун 176 миллион сўм қарз юзага келган.