Октябрь ойида пенсия ва нафақалар қай тартибда берилиши маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон Фармонига мувофиқ, пенсия ва нафақа пуллари ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда етказилмоқда.
Аммо Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланиши туфайли тўловлар муддатида бироз ўзгариш бўлди.
Хусусан, пенсия жамғармаси фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагиларни маълум қилди:
➖ октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;
➖пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.