Ўлган одам қирқ беш дақиқадан кейин тирилди

АҚШда шифокорлар юраги тўхтаган эркакни 45 дақиқадан сўнг ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлди, деб ёзади Sette Times газетаси.

Майк Кнапински 7 ноябрь куни Маун-Ренжир миллий паркининг қорли тоғига саёҳатга чиққанида йўқолганди. Қутқарувчилар иккинчи куни уни беҳуш ҳолатда топишди. 45 ёшли эркакни кечқурун Сиэтлидан Харбарвью тиббий марказига олиб келишди. Бу ерда унинг юраги уришдан тўхтади. Шифокорлар унга сунъий нафас олиш ва юракни ишлашга ёрдам берувчи аппаратларни улашди.

- У ўлгандан кейин қайта тирилди, - дейди доктор Саман Арбоби. - Тиббиёт нуқтаи назаридан бундай дейиш унчалик тўғри эмас. Ахир унинг юраги 45 дақиқа уришдан тўхтаган эди. Бу мўъжиза интенсив терапияда янги имкониятлар очди.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.