Олмаотада содир бўлган жанжалда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди
- 31.07.2019 12:58
- 137
- Хориж
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 27 июль куни Олмаота вилояти Уйғур туманида содир бўлган жанжалда Ўзбекистон фуқароси М.К. ўлдирилгани тўғрисида қатор ОАВлар тарқатган хабарни тасдиқлади.
ТИВ хабарига кўра, марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида ватанга жўнатилган.
Мазкур жиноят содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси У.С. қўлга олинган ва ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Бош консулхона вазиятни назоратда ушлаб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа