Омадли сиёсатчи бўлиш учун Россия билан зиддиятга бориш шарт эмас
Баъзида Президент Зеленский Василий Голобородконинг драматик мағлубияти ҳақида сўз борадиган “Халқ хизматкори” (“Слуга народа” Зеленский бош ролни ижро этган) фильмининг навбатдаги қисми учун сценарий ёзишни бошлагандек туюлади.
Асрлар алмашинуви - бу олдинга қадам ташлаш, албатта. Аммо Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) ҳудудларида содир бўлаётган тинимсиз отишмалар, Минск битимларини бузаётган ҳаракатлар, Украина доирасида автоном Донбассиз томонлар ўртасида (Россия ва Украина) ҳеч қандай ярашув бўлиши мумкин эмаслигини ҳис қилаётган Ғарбни чарчатди.
Россия агрессияси ҳақида қачонгача жар солиш мумкин? Борган сари Украина кам тингланяпти. Чунки Россия билан Қримнинг бирлашуви - “лойқаланган майдон” найранги таъсирида содир бўлганини жуда яхши билишади. Хусусан, Россиядан нафратланувчи миллатчилар, шу билан бирга, Севастополдаги бизнинг ҳарбий-денгиз базамиз йўқ қилинган тақдирда, НАТО томонидан юзага келадиган яширин хавф мавжудлигини англаб турибмиз.
Украинадаги инқироз – бу олиб борилган агрессив антироссия сиёсати ва ҳар қандай йўл билан ўйламасдан Европага яқин бўлишга уринишнинг оқибати. Ғарб билан яқинлашиш мақсадида Россияга лой чаплашни вазифа деб ҳисобловчи Украина раҳбарияти қандай мантиққа асосланаётгани тушунарсиз ҳолат.
Собиқ иттифоқ ҳудудининг янги давлатлари Россия билан турлича муносабатларда бўлишмоқда. Бироқ бу ҳолат уларнинг Европа ва АҚШ билан ажойиб алоқалар ўрнатаётганлигига халақит қилмаётгани барчага маълум.
Бундан Грузия мустасно ҳисобланади. Аммо бугунги кунда унинг сиёсати ҳам РФга нисбатан бир мунча ўзгарди. У ерда “москалларни (москваликлар) яксон қилишга” ёки рус тилида сўзлашувчи аҳоли ҳуқуқларини чеклашга ундовчи сиёсатчилар деярли қолмади. Россия билан дўстлик муносабатлари энг юқори чўққига кўтарилган бир вақтда нима сабабдан, тўсатдан Европа томон йўналиш олиш бошланганини тушуниш қийин. Европа билан яқин бўлиш учун қўшнини оёқлар билан эзғилаш шартми? Иккинчи жаҳон урушида собиқ иттифоқнинг айби борасида сиёсий сафсата айтиш шартми? Ёки Зеленский ҳақиқатдан ҳам поляклар тўсатдан Волинда ва Польшанинг Лвовида бўлиб ўтган бандеровчилар қирғинини унутиб, Украинани яхши кўриб қолди, деган фикрдами? Яна бир-икки йилдан сўнг ўзининг бандеровчилари билан тинимсиз эҳсон сўровчи Украинадан Европа қочишни бошлайди.
Зеленский турли сиёсий кучлар билан ўйин қилаётганини Кремл жуда яхши тушуниб турибди. Бироқ ҳозирча биз ҳарбий жиноятчи Бандерага шараф айтилаётганини, Украинани фашистлардан қутқарган собиқ иттифоқ саркардалари шарафига ўрнатилган ёдгорликлар йўқ қилинаётганини кўряпмиз. Бандеровчиларнинг “шамширлар ўйинини” аллақачон тўхтатиш вақти келган.
Россия илгаригидек, Украинага дўстлик қўлини чўзмоқда. Лекин у Кравчук, Кучма каби етакчиларнинг “дўстлигидан” тўйган. Айнан улар мамлакатни шу аҳволга солди. Бир вақтлар украиналик ҳажвиячи Остап Вишня бу вазиятни кўра билган эди. Фақатгина Россия билан ўрнатиладиган самимий дўстлик – президент Зеленскийнинг сиёсий ва иқтисодий муваффақияти гарови бўла олади.
“Европа бизга ёрдам беради” деган хом хаёлга берилмаслик керак. Украинанинг асосий ҳомийси ҳозирча АҚШ бўлиб турибди. Бироқ Трамп жуда ўзгарувчан, у исталган вақтда Украинага тескари қараши мумкин. Европа ҳам бироз муддатдан сўнг Киевга бепул жилмайишни камайтириб, Россия билан алоқаларини тиклайди. Кейин нима бўлади?
РФ ташқи разведкаси истеъфодаги полковниги, ёзувчи Михаил ЛЮБИМОВ. (“АиФ” №10, 2020 йил).