Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 21.11.2024 17:50
- 9
- Таълим
Президент виртуал қабулхонасидан омматан кутилмайдиган мурожаатлардан бири келиб тушди.
Мурожаат муаллифи Булунғур туманида 2000 йилда туғилган.
Мурожаатга кўра, фуқаро жорий йил сентябрь ойида интернет тармоғи - инстаграм орқали инглиз тили дарси учун Uzum маркетда дарс учун ойлик кредит олган. Лекин кўзини жарроҳлик амалиёти қилдиргани сабаб онлайн дарсга қатнаша олмаган.
Бироқ пластик картадан ҳар ой пул ечиб олинаверган. 10 кун ичида Uzum маркет операторларига мурожаат қилса, натижа бўлмаган.
Ҳудуддий бошқарма ҳодимлари томонидан ҳолат тўлиғича ўрганилиб, мазкур муаммо сабабли MyTeacher.uz ходимларига боғланиб зарур тушунтиришлар берилган. Натижада шартнома бекор қилиниб, бу ҳолат такрорланмаслигини маълум қилинган.
Э.Тўйчиев,
вилоят рақобат бошқармаси бош мутахассиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа