Оқдарё, Иштихон, Пайариқ, Каттақўрғон, Паст Дарғом ва Қўшработ туманлари аҳолиси оқова сув хизматлари билан таъминланмаган
- 27.10.2019 15:57
- 197
- Самарқанд
Вилоят «Сувоқова» ДУК қайд қилинган туманларда ушбу хизматни йўлга қўйиш буйича амалга ошириладиган ишлар ҳамда дастлабки ҳисоб-китоблар асосида қурилиш ва молиялаштириш ишларига талаб этиладиган маблағлар миқдори бўйича таклифларни ишлаб чиққан.
Таклифга асосан 9 та оқова сувларини тозалаш иншоотлари ва жами 185,5 километр оқова сув тармоқлари қурилиши амалга оширилади.
Шунингдек, Оқдарё, Иштихон, Пайариқ, Каттақўрғон, Паст Дарғом ва Қўшработ туманларининг аҳолисини оқова сув хизматлари билан таъминлаш буйича ҳар бир объектнинг анотациялари ва карта схемалари ишлаб чиқилган.
Бу борада амалий ёрдам бериш бўйича тегишли вазирликларга мурожаат қилинган.
Теглар:
Сувоқова
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа