Оқдарёлик ёшлар етакчиси уйланишда намуна кўрсатди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Оқдарё тумани кенгаши бош мутахассиси Дилшод Мавлонов туманнинг Лойиш, Амир Темур маҳаллаларида яшовчи турмуш шароити оғир, кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйини ўзининг никоҳ тўйи билан қўшиб ўтказди.
Мазкур тўй шодиёнаси ихчамлиги, дабдабалардан холи ўтгани билан бошқа тўй тадбирларини ўтказаётганларга намуна бўлди. Тўй болаларга никоҳ тўйи соҳиблари томонидан совғалар топширилди.
Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.