«Ўрамас - Почвон - Ғойибота" автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари давом этмоқда
- 22.06.2019 14:00
- 172
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг 2019 йил 26 март куни Ургут туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида тумандаги Бешкапа-2 маҳалласида яшовчи Илҳом Файзиев туман ҳудудидан ўтувчи 4к 524-"Ўрамас - Почвон - Ғойибота" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш қачон амалга оширилиши ҳақида мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат вилоят ҳокимлиги томонидан жиддий ўрганилди ва натижада ушбу йўлнинг таъмирланиши учун 1,4 миллиард сўм маблағ ажратилди. Дастлаб мазкур 4к 524-"Ўрамас - Почвон - Ғойибота" автомобиль йўлининг 3-километр қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган эди. Бугунги кунда ушбу автомобиль йўлининг қолган қисмини таъмирлаш учун қўшимча маблағ ажратилди ва «Ургут туман йўллардан фойдаланиш» унитар корxонаси томонидан таъмирлаш ишлари бошланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа