Ўрамасда "Ёшлар меҳнат гузари" ишга тушди
- 07.10.2020 21:39
- 170
- Самарқанд
Ургут тумани Ўрамас маҳалласида "Ёшлар меҳнат гузари" фойдаланишга топширилди.
Тадбиркор Исмоилхон Раҳматов томонидан бунёд этилган мазкур мажмуанинг қурилишига 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

- Асосий мақсадимиз маҳалладаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка қизиқтириш, - дейди И.Раҳматов. - "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури доирасида ташкил этилган ушбу "Ёшлар меҳнат гузари"да 6 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси ва 1 та тикувчилик цехи ишга туширилиб, 25 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.
Маълумот ўрнида: туманда жами 7 та “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 2 таси фойдаланишга топширилди. Қолганларида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Ғофиржон Бобобеков.
Теглар:
Ёшлар меҳнат гузари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Адолат йўлида кечган умр: Талъат Бобомуродов ибрати
- 60 дақиқа аввал
- Жамият
“Зарафшон”га қалбини боғлаган журналист эди
- Бугун, 11:43
- Мутолаа