Осиё кўзи ожизлар уюшмаси аъзолари — Самарқандда
- 14.05.2023 18:03
- 111
- Саёҳат
Тошкентда ўтказилган Осиё кўзи ожизлар уюшмасининг навбатдаги ассамблеяси йиғилиши иштирокчилари Самарқандга келди.
Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими раиси З.Оқбўтаев ҳамроҳлигида меҳмонлар Самарқанд билан танишувни Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасидан бошлашди.Бу ерда мамлакатимиз Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Хўжа Дониёр мажмуаси билан танишди.
- Самарқандни гўзал шаҳар эканлигини кўп бор эшитганман, — деди Осиё кўзи ожизлар уюшмаси раҳбари Сантош Кумар Рунгта. - Айниқса, тарихий обидаларни таърифлашга сўз топа олмайсан. Ўзбекистонга еелганда, албатта, Самарқандга боришни ният қилгандим. Ва бугун келиб бунга гувоҳ бўляпмиз.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 24 дақиқа аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 34 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 51 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 3 соат аввал
- Мутолаа