Осиё ўйинлари: Ҳасанбой ва Абдумалик ярим финалга йўл олди
- 03.10.2023 17:16
- 45
- Спорт

Бугун, 3 октябрь куни Осиё ўйинларининг ўнинчи кун баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бокс бўйича эркаклар терма жамоаси ғалабали юришини давом эттирмоқда. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда покистонлик Зоҳайб Рашидни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Энди у ярим финалда япониялик Томоя Цубоига қарши рингга кўтарилади.
Яна бир ярим финал баҳсида 57 кг вазн тоифасида ринга кўтарилган ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаковга филиппинлик Карло Паалам рақиблик қилди.
Абдумалик ҳам рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб қилиб, ярим финал йўлланмаси ва бронза медалини нақд қилди. Энди Ҳалаковга навбатдаги рақиб КХДР вакили бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Кеча, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Кеча, 11:59
- Таълим