«Ўтган ҳаётимда нима бўлганини эслайман»: Оливиянинг «қайта туғилиши»

Бугун ҳаётнинг буюк сирларидан бири – реинкарнация (қайта туғилиш) ҳақиқатини тасдиқловчи қизиқарли воқеа тўғрисида сўз юритамиз.

Воқеа Виржиния университети тиббиёт факультети болалар психиатри ва реинкарнация соҳаси мутахассиси Жим Такер томонидан баён қилинган.

Оливия Ингленд

Реинкарнация

Ғалати воқеа содир бўлганида Оливия 2,5 ёшда эди. Онаси эндигина гапга кирган қизи билан вақт ҳақида суҳбатлашарди ва қизчадан унинг фикрича ҳозир соат неча эканлигини сўради. Оливия “Еттилар атрофида” деб  жавоб берди. Кейин қўшиб қўйди: “Бир минг етти юз тўқсон еттинчи йил”.

Бошқа бир кун сайр қилиш пайтида қиз онасига бир вақтлар у ўғил бола бўлгани ва исми Робинсон бўлганини айтди. Бир куни қиз қорнига ишора қилди – “Мана шу еримдан... ўтган сафар шундай ўлганман, лекин бу ҳақда гапиришни ёқтирмайман”, деди ва хонани тарк этди.

Бир куни ота-она қизидан севимли қўшиғи ҳақида сўрамаганида, Оливиянинг олдинги ғалати ҳатти-ҳаракатлари кулгили бўлиб туюлган бўларди. “Лондон кўприги қулаяпти” қўшиғи, деди қиз. Ажойиб танлов, бироқ бундай қўшиқ фақат тарихчиларга маълум, чунки унинг матни 1779 йилда ёзилган ва қўшиқ анча вақтдан бери ижро этилмаган.

Воқеа борган сари ғалати тус олди... Ахир боладан  у 30 ёшида очликдан вафот этгани тўғрисидаги гапни эшитиш жуда ғалати-да. Қизалоқнинг таъкидлашича, энди у фақат яшил олмаларни яхши кўради, у Робинсон бўлган пайтида қизил олмани яхши кўрган ва онасининг исми Китти Амазон бўлган экан.

Буларнинг барчасини боланинг бой  фантазиялари билан боғлаш мумкин эди. Бироқ, катталар қизалоқнинг ҳикояларини синаб кўришга қарор қилишди.

Старый Лондон

Экспериментнинг моҳияти шундан иборат эдики, қизчага турли даврларга оид, жумладан, унга “таниш бўлган” тарихий даврдаги нарсалар кўрсатилган. Тадқиқотчиларни ҳайратга қолдириб, қиз нафақат  “ўз даври”даги нарсаларни таниди, балки улар ҳақида гапириб ҳам берди.

Шу тариқа у “сэр” ёзуви бўлган қирол Жорж учинчи тасвирланган нотекис ялпоқ тангалар ва яна бошқа буюмларни хотиржамлик билан таниди.

Қизалоқнинг ёрқин, батафсил ҳикоялари ҳайратланарли эди, бироқ у  ёлғон гапиришда айбланмаган. Бу ҳақиқатми ёки уйдирма, анъанага кўра, қарор чиқариш ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.