Ўтган ҳаётларини эслаган болалар: ишониш қийин бўлган ҳаётий ҳикоялар

Бугунги мақолада болалар нафақат ўзларининг ўтмишдаги ҳаётларини эслаб қолгани, балки кўргани ҳақида батафсил сўзлаб берган ҳайратланарли ҳолатлар ҳақида сўз юритилади.

Денгиз флотида хизмат қилган эдим

5 ёшли кичкина Жимми холаси билан биринчи марта океанга боради. Катталар болакай кўп тонналик сув қирғоғида қумда ўйнаб, чиғаноқларни йиғиб, хурсанд бўлиб қайтади, деб ўйлаган эди.

Лекин улар океанга яқинлашган сари, Жиммининг чеҳраси бузила бошлайди. Улар қаҳва сотиб олиш учун тўхтаганида, у асабийлашади ва бақира бошлайди:

- Хола, мен у ерга боришни хоҳламайман. Мен океанга чўккан эдим!

Холаси бу сўзлардан жуда ҳайрон бўлиб, болани сўроқ қила бошлайди. Бола эса:

- Япония уруши пайтида мен “Ослябя” ҳарбий жанговар кемасида хизмат қилардим. Шиддатли жанг бошланиб, снарядлар кема камонига тегди, ёнғин чиқиб, у ерда бўлган бир неча киши ҳалок бўлди. Эвакуация қилиш буйруғи берилди ва мен қайиқ томон югурдим, лекин ёнимдан бошқа снаряд учиб ўтиб, кема мачтасини тўғри менинг устимга туширди. Мен ҳушимдан кетдим, бир неча вақт ўтиб, музли сувда уйғониб кетдим. Эслаб қолган охирги нарсам - одамларнинг қўрқинчли кўзлари, қутулиб қолиш илинжидаги умидсиз уринишлар, кема вайроналари ва яқин атрофда портлаётган снарядларнинг товушлари эди. Шундан сўнг мен вафот этдим, - дейди.

Холаси “Қизиқ, кичкина бола қандай қилиб Япония уруши ҳақида бунчалик батафсил билиши ва уни янада изчил баён қилиши мумкин? Эҳтимол, бундай сюжетни у бирор бир кўрсатувда кўрган ва уни эслаб қолгандир”, деб ўйлайди.

Бу ҳақда Жиммининг ота-онасига айтиб берганида, онаси у денгиз флотида хизмат қилганини ва шу жангларнинг бирида вафот этганини тез-тез эслаб туришини айтиб  беради.

Бал

Кичкина Алиса (тўрт ёшда) телевизорда қадимда Россия империясида баллар қандай ўтказилгани ҳақидаги кўрсатувни кўриб, гўё сеҳрлангандек экранга ёпишиб олади ва узоқ вақт шундай ўтиради. Кўрсатув тугагач, Алиса ғалати рақсга туша бошлайди. Онаси ундан бу ҳаракатлар нима эканлигини сўраганида, қиз унга қараб:

- Ойижон, ахир бу мазурка-ку! –дейди

Онаси мазурка қандай рақс эканини билиш учун интернетга киради ва ҳайрон бўлади: баъзи ҳаракатлар айнан қизи кўрсатгандек эди.

Ҳайрон бўлган она қизидан бу рақсни қаерда кўрганини суриштира бошлайди, қизи эса унга қуйидагиларни айтиб беради:

- Мен анча илгари, ҳали бувим туғилмаган пайтда яшагандим. Менинг қора сочли бошқа онам бор эди, у қимматбаҳо кўйлаклар киярди, доимо нақшли чиройли ойнага қарарди ва қўшиқ айтишни яхши кўрарди.

Қизалоқнинг айтишича, балларнинг бирида у жуда келишган йигитни учратган, лекин унга турмушга чиқишга улгурмаган. Базмдан кўп ўтмай, шамоллаб қолиб, даволаниш ҳеч қандай натижа бермаганидан сўнг, вафот этган экан.

Менинг қабрим шу ерда

Кичкина Олег онаси билан эски қабристон ёнидан ўтаётган эди ва тўсатдан:

— Ойижон, мен шу ерда дафн этилганман, - дейди.

Ўлим нима эканлигини билмайдиган гўдакдан бундай гапларни эшитган она чинакам ҳайратда эди, у ўғлига даҳшат билан қарайди. Болакай эса гапида давом этади:

- Ойижон, хавотир олманг. Мен шу қадар қариб қолгандимки, ўзим ҳам имкон қадар тезроқ ўлишни хоҳлардим.

Кейин у онасининг қўлидан ушлаб, ишонч билан қатор орасига етаклайди. У қаерга боришни аниқ биларди. Ниҳоят, ёзувлари зўрға кўриниб турган қадимий бир қабр олдида тўхтайди ва шундай дейди:

- Мана. Лекин сиз афсусланманг, мен яхши, бахтли ҳаёт кечирган эдим.

Бу воқеадан кейин у тез-тез онасига тушларини айтиб беради. У доимо ўзи деб билган кекса одамни, кўплаб фарзандлари (набиралари) ва аллақандай ёрқин табассумли ва жуда меҳрибон кекса хотинни кўрарди. Ким билади, Олег ҳақиқатан ҳам тушларида ўтган ҳаётини кўргандир...

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.