Оворагарчилик учун жавобгар йўқ

“Зарафшон” газетасининг 2021 йил 18 февралдаги 20-сонида эълон қилинган “Оворагарчилигимга жавобгар йўқми?” сарлавҳали мақола юзасидан Пайариқ тумани прокурори Ш.Тоштемиров имзоси билан олган жавоб хатини ўқиб, шундай хулосага келдик.

Биринчидан, муаллиф Х.Тожиев вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши маъқуллаган (2020 йил 19 март)дан кейин ҳам қурилишга рухсат берилмагани, сарсон бўлганини айтяпти. Ҳоким қарори эса 2021 йил 17 февралда чиққан. Ёки рад этилгунча бўлган муддат оворагарчиликка кирмайдими?

Хатдан маълумки, фуқаро Х.Тожиев янги лойиҳага кириш учун яна сарсон бўлиши керакка ўхшайди. Чунки унга яна “қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги” маълум қилинган. Ундан кўра, муаллифни ўша лойиҳалардан бирига киритиб қўйиш савоб эмасми?
Дарвоқе, прокуратурадан 2021 йил 30 мартда чиққан хат бизга почта орқали бугун етиб келди.