Ойда сув бор, фақат у тупроқ таркибида
Ойни ўзлаштириш учун инсоният икки муҳим муаммони ҳал этиши лозим. Бу тунги ёритгичимизда сув ва ҳавонинг йўқлигидир. Ердан Ойга йўлдош орқали сув ва ҳавони ташиб бориш ўта мураккаб иш. Шу боис олимлар бу муаммонинг ечимини топишда бошқа усулларни қидирмоқда.
Гап шундаки, Ойда сув борлиги аллақачон исботланган. Демак, сув бўлса, кислород ҳам олиш мумкин. Туғри, Ойда сув ҳавзаларида мавж уриб ётгани йўқ: у тупроқ таркибида. Хўш, уни қандай ўзлаштириш мумкин?
Россиянинг Курчатов миллий тадқиқот институти марказида олимлар бу муаммони ҳал этиш йўлини топишди: аниқланишича, Ойнинг ҳар қандай типдаги тупроғидан сув ажратиб олиш мумкин экан. Тадқиқотчилар яратган лойиҳага кўра бу усул билан бутун бир Ой станциясини сув билан таъминласа бўлар экан.
Биз бошқа юлдузлардан келганмизми?
НАСА олимлари метероитлар ичида DHK ва PHK шаклланишида иштирок этувчи азотий асосларини аниқлади.
Маълумки, DHK ва PHK беш типдаги компонентлардан ёки нуклеотид асослардан иборат. Илгари тадқиқотчилар метеоритларда фақат учта типни топишганди. Кейинги тажрибаларда яна икки типни топилиши метеоритлар ҳаёт пайдо бўлиши учун барча зарур нарсаларга эга эканлигини кўрсатди.
Шунга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, инсоният, умуман, бутун тирик мавжудотлар Ерга, эҳтимол, ўзга сайёралардан келган.
Т. Шомуродов тайёрлади.