Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистоннинг ўзбек диаспораси билан миграция масалаларида ҳамкорлик келишувини имзолади
Айни пайтда Россияда бўлиб турган Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқовнинг навбатдаги учрашуви Бошқирдистон Республикасидаги ўзбек диаспораси раҳбари Сардор Давлетов билан бўлди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасида олиб бораётган сиёсати, бу борада давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида маълумотлар берилди.
Мулоқот якунида Бошқирдистоннинг ўзбек диаспораси билан миграция масалаларида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Ж.Ўроқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Саратов вилоятидаги университетлар вакиллари билан учрашиб, минтақа университетларининг Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларида истиболли келишувларга ҳам эришди.
Жумладан, келишувда Саратов университетлари олимлари билан Самарқанд олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича маxсус дастурларни шакллантириш, рус тилини ўқитиш бўйича тажриба алмашиш каби масалалар назарда тутилган.